Оёғига нафас уришлари билан тузалиб кетди
Язид ибн Абу Убайддан ривоят қилинади:
«Салама ибн Акванинг оёғида зарба изини кўриб: “Бу қандай зарба?” деб сўрадим. Салама: “Хайбар куни теккан зарба”, деди. Одамлар: “Салама жароҳатланибди”, дейишди.
“Кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига бордим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) зарба теккан жойга уч марта нафас урдилар. Ҳозиргача ундан шикоят қилмайман”, деди Салама».

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган