“Индонезияда исломофобия йўқ”
Индонезиянинг Сиёсат, қонун ва хавфсизлик бўйича мувофиқлаштирувчи вазири Муҳаммад Маҳфуд мамлакатда исломофобия йўқлигини таъкидлади, деб ёзди “Antara”.
Унинг сўзларига кўра амалдорлар, сиёсатчилар, юқори лавозимли офицерлар, ҳарбийлар, полициячилар, асосан, мусулмонлардир.
“Индонезияда ислом уламоларини жиноий жавобгарликка тортиш мавжуд эмас, чунки улар ҳозирда Индонезия сиёсатини бошқаради ва иштирок этади”, дейди Конституциявий суднинг собиқ раиси Муҳаммад Маҳфуд.