Пазандалик

Маккажўхори, қуритилган нон бўлаклари ва бодрингдан 10 дақиқада мазали салат тайёрлаймиз

Чоп этилди Dekabr 23, 2020 Маккажўхори, қуритилган нон бўлаклари ва бодрингдан 10 дақиқада мазали салат тайёрлаймизda fikr bildirishni o'chirish

Бодринг ва пишлоқ солинган ушбу салатни 10 дақиқа ичида дастурхонга тортиш мумкин.

Керакли маҳсулотлар:

  • Бодринг − 2 дона;
  • Дудланган колбаса − 100 грамм;
  • Қаттиқ пишлоқ − 50 грамм;
  • Консерваланган маккажўхори −  240 грамм;
  • Майонез −  2-3 ош қошиқ;
  • Қуритилган нон бўлаклари− 75 грамм;
  • Кўкат.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Бодринг ва колбаса сомонча шаклида тўғралади. Пишлоқ қирғичдан ўтказилади.
  2. Тўғралган маҳсулотлар маккажўхори ва майонез билан аралаштирилади.
  3. Устидан бироз қуритилган нон бўлаклари солиб, кўкатлар билан безатилади.

Ёқимли иштаҳа!

Узум.уз