Рим Папаси яна ўта очиқ кийинган модель суратига “like” босди
Папа Франциск яна модель Маргот Фокснинг фотосуратига “like” босди, деб хабар берди “Daily Dot”.
Маълумотларга кўра, Фокс обуначилари понтификнинг “like”ни кўриб қолишганидан кейин модель ўзининг Инстаграм саҳифасини ёпиб қўйган.
Маргот сурат ҳақиқатан ҳам уники эканлигини тасдиқлаган. Кадрда қизнинг юзи эмас, фақат жуда очиқ сузиш кийимидаги танаси кўринган.
Маълумот ўрнида, Папани ҳозирда 7,5 миллион киши кузатади.
аниқ.уз