Аёллар

Муслима аёл “Йил кашфиёти” мукофотига сазовор бўлди

Чоп этилди Dekabr 24, 2020 Муслима аёл “Йил кашфиёти” мукофотига сазовор бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Нидерландиядаги Эйндховен технология университетида фаолият юритувчи мусулмон аёл ва унинг жамоаси инновацион кремний тадқиқотлари учун “Physics World 2020 Breakthrough of the Year” мукофотига сазовор бўлишди.

Таъкидланишича, мукофот Ален Дейкстра ва Эрик Баккерс билан биргаликда амалий физика фанлари доктори Эльхам Фадалига насиб этган. Уларнинг иши Йен университети ходими Йен Рене Сукерт билан ҳамкорликнинг натижасидир.

Маълум қилинишича, кремнийга асосланган янги материал оптик телекоммуникация ва ҳисоблашда, шунингдек, кимёвий датчикларни яратишда қўлланилади.