Дунё янгиликлари

Буюк Британиядаги йирик “Covid-19” лабораториясида оммавий зарарланиш кузатилган — ОАВ

Чоп этилди Dekabr 30, 2020 Буюк Британиядаги йирик “Covid-19” лабораториясида оммавий зарарланиш кузатилган — ОАВda fikr bildirishni o'chirish

“Covid-19“ синовлари ўтказадиган Буюк Британиядаги энг йирик лабораторияда оммавий зарарланиш кузатилган. Бу ҳақда ”Sky News” исми ошкор бўлишини истамаган лаборатория ходимига асосланиб хабар бермоқда.

Воқеа Милтон-Кинс шаҳридаги “Milton Keynes Lighthouse Laboratory” лабораториясида юз берган. Бу ерда ишлайдиган тўртта гуруҳ олимларидан учтасида инфекцияни юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Бундан ташқари, вирус билан маъмурият ходимлари ҳамда омбор ишчилари ҳам зарарланган.

Инфекция юқтирганларнинг сони аниқ эмас. Аммо манбага кўра, 70 нафар ходимдан 20 нафарга яқини изоляция қилинган.

Манбага кўра, муассасада хавфсизлик қоидалари кўп бузилади. Бунга лабораторияда текшириш учун кунига 70 мингта синов ўтказиш зарурлиги сабаб бўлмоқда. Бу ҳаддан ташқари кўп. Ходимнинг сўзларига кўра, сешанба куни мутахассислар атиги 47 минг намунани ўрганишга муваффақ бўлишган.

Англия миллий соғлиқни сақлаш тизими вакили лабораторияда вирус тарқалганидан хабардорлигини билдириб, муассаса хавфсизлик бўйича барча кўрсатмаларга риоя қилаётгани таъкидлаган.

ЖССТ маълумотларига кўра, Буюк Британияда 2,1 миллион киши коронавирус билан зарарланган, қарий 70 минг киши ушбу инфекция оқибатлари туфайли вафот этган. Яқинда бу ерда “SARS-CoV-2” вирусининг янги штамми аниқланди. У олдин маълум бўлганларидан 70 фоиз юқумлироқ.


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35