Пазандалик

Қатламали хамирдан тезпишар гўштли пицца-пирог тайёрлаб кўринг

Чоп этилди Dekabr 30, 2020 Қатламали хамирдан тезпишар гўштли пицца-пирог тайёрлаб кўрингda fikr bildirishni o'chirish

Юпқа ва юмшоқ хамирдан тайёрланадиган гўштли пицца-пирог бир зумда дастурхонда пайдо бўлади.

Керакли маҳсулотлар:

  • Хамиртурушсиз қатламали хамир – 500 грамм;
  • Гўшт қиймаси – 500 грамм;
  • Пиёз – 1 дона;
  • Пишлоқ – 200 грамм;
  • Сирка 9 фоизли − 100 мл;
  • Сув – 100 мл;
  • Кетчуп – 3 ош қошиқ;
  • Туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

Пиёз тозаланиб, ярим ҳалқа шаклида тўғралади. Устидан сиркали сув қуйилиб, бирозга қолдирилади.

Қийма гўшти товада қовуриб олинади. Таъбга кўра туз, зираворлар ва қалампир ҳам қўшиш мумкин.

Пиёз сувдан олиб, бироз сиқилади.

Қатламали хамирдан икки бўлак ёйилади.

Қандолат қоғози устига хамир ёйилади. Юзасига кетчуп сурилади ва устидан қийма солинади. Гўшт устидан тузланган пиёз ва қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади.

Устидан иккинчи қатламали хамир ёпилади ва пастдаги хамир билан бирлаштирилади.

Пирог тахминан 180 даража печда 20 дақиқа давомида пиширилади.

Тайёр бўлган пицца-пирог бўлакларга бўлиниб, дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35