Етти марта сут ичиб тўймаган одамнинг бир маротаба сут ичиб тўйгани
Назла ибн Амр Ғифорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. У киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га бир идишда сут соғиб берди ва ичирди. Кейин бир идишга қуйиб, ўзи ичди ва тўйиб қолди. “Ё Расулуллоҳ! Бундан олдин етти марта ичиб тўймаган эдим”, деди.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган