Умму Исҳоқ (розияллоҳу анҳу)нинг яноқларига кўзёши тўкилмайди
Умму Исҳоқ (розияллоҳу анҳу) ривоят қилиб айтади:
«Акам билан бирга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига ҳижрат қилаётган пайтда акам менга: “Пулларимни Маккада қолдирибман”, деди. Уларни олиш учун Маккага қайтганида эрим уни ўлдирди. Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига келиб: “Акам ўлдирилди”, дедим. Расулуллоҳ кафтларига сув олиб юзимга сепдилар».
У аёлга мусибат етган эди. Шундан кейин унинг кўзёши кўзида кўриниб, яноқларига тушмасди. Бунинг моҳияти шуки: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мусибат етган аёлнинг юзига сув сепганларидан кейин унинг яноқларига кўзёши тўкилмаслиги.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган