Дунё янгиликлари

Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди

Чоп этилди Yanvar 16, 2021 Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқдиda fikr bildirishni o'chirish

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ҳукумати мамлакат парламенти мажлиси (қуйи палатаси)га ўтказилган сайловлардан сўнг ҳукумат истефоси тўғрисидаги фармонни имзолади.

Қозоғистон қонунларига кўра, ҳукумат янги сайланган мажлис олдида истеъфога чиқиши шарт. Шу билан бирга, ҳукумат аъзолари ва бош вазир ўз вазифаларини янги вазирлар маҳкамаси тузилгунича бажариб туришлари керак бўлади.

10 январ куни Қозоғистонда Мажлисга сайловлар бўлиб ўтган. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, собиқ президент Нурсултон Назарбоев бошчилигидаги “Нур Отан” (Ватан нури) партияси 71,09 фоиз билан ғалаба қозонган. Қозоғистон Демократик партияси “Ак жол” (10,95 фоиз овоз) ва Қозоғистон Халқ партияси (9,10 фоиз овоз) ҳам парламент аъзолигига киришган.

Ҳукуматни истеъфога чиқариш Қозоғистонда сўнгги бор 2019 йилда Нурсултон Назарбоев томонидан амалга оширганди.