Дунё янгиликлари

ШҲТда раислик Тожикистонга ўтди

Чоп этилди Yanvar 16, 2021 ШҲТда раислик Тожикистонга ўтдиda fikr bildirishni o'chirish

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти котибиятида 2021 йил учун тузилма раислиги Тожикистонга ўтиши муносабати билан брифинг бўлиб ўтди, деб хабар қилади “Авеста” агентлиги.

Бош котиб Владимир Норовнинг таъкидлашича, ШҲТга асос солган давлатлардан бири сифатида Тожикистон ташкилот ривожига салмоқли ҳисса қўшмоқда. Бу ҳақда russian.china.org.cn порталида маълумот берилган.

Ҳозир мамлакат ШҲТнинг махсус Саммитини ўтказишга фаол тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу халқаро тадбирни 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиш режалаштирилган.

Тожикистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зоҳир Саидзода таъкидлашича, мамлакат ШҲТга раислик даврида, энг аввало, “Шанхай руҳига” таяниб, ўзаро ишонч ва манфаатдорлик, тенглик, маслаҳат асосида иш кўриш, турли маданият ва цивилизацияларнинг ўзига хослигини ҳурмат қилиш, биргаликда тараққиётга эришиш тамойилларига амал қилади.

Элчи бу йил ташкилот фаолияти «ШҲТга 20 йил: барқарорлик ва тараққиёт йўлида ҳамкорлик» шиори остида кечишини ҳам қайд этди.

Бундан ташқари, анжуманда жорий йилги устувор йўналишлар ҳақида ҳам атрофлича сўз юритилди. Маълум қилинишича, режалаштирилаётган тадбирлар, воқеалар, асосан, яратувчанлик сиёсатига, тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга қаратилади.

ЎзА