Онлайн обуна Прайс-лист
Hidoyat.uz

Hidoyat.uz

“Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи

Саватча
Танланган
Кириш
Меню
  • Бош саҳифа
    • Раҳбарият
    • Китоблар бўлими
    • Журналлар бўлими
    • Газета бўлими
    • Биз билан боғланиш
  • Мақолалар
  • Янгиликлар
    • Маҳаллий янгиликлар
    • Дунё янгиликлари
  • Кутубхона
  • Савол-жавоблар
  • Жамият
    • Оила
    • Аёллар
    • Болалар
    • Гўзаллик
    • Пазандалик
    • Саломатлик
  • Онлайн харид
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Аудио
    • Инфографика

“РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ МЎЖИЗАЛАРИ” 10-мўъжиза

Асосий саҳифа Медия Аудио “РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ МЎЖИЗАЛАРИ” 10-мўъжиза
Аудио

“РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ МЎЖИЗАЛАРИ” 10-мўъжиза

Чоп этилди Yanvar 28, 2021 “РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ МЎЖИЗАЛАРИ” 10-мўъжизаda fikr bildirishni o'chirish

10-мўъжиза Қўли шол бўлди

https://hidoyat.uz/wp-content/uploads/2021/01/10-мўъжиза-Қўли-шол-бўлди.mp3

Post menyusi

“РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ МЎЖИЗАЛАРИ” 9- муъжиза
Сингапурда масжидда қирғин уюштиришни режалаштирган ўспирин ҳибсга олинди
Электрон кутубхона QR-Code

МАҚОЛАЛАР

  • Гувоҳларсиз махфий никоҳнинг ҳукми

    Аҳли илмлар ижмоъсига кўра, никоҳ гувоҳларга ошкор этилиши шартдир! Ҳанафий …

    12.04.2021
  • Хом гапга пишиқ жавоб. САВОБНИ СИЗ БЕРАСИЗМИ ЁКИ МЕН?..

    Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи …

    12.04.2021
  • Дунёдаги энг қисқа ва энг узун рўза даври

    Рамазон ойи кейинги ҳафтадан бошланади. Al Jazeera веб-сайтининг хабар беришича, …

    9.04.2021
  • Дин йўлидаги тирик жафокаш

    Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга …

    8.04.2021
  • КИМЛАР РЎЗА ТУТМАСЛИГИ МУМКИН?

    Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Касал ёки мусофир кишилар, ҳомиладор ёки эмизикли …

    8.04.2021
  • Ихтилофнинг сабаби нима?

    Имоми Аъзам раҳимаҳуллоҳ ва бошқа фуқаҳолар (яъни, мотуридийлар ва ашъарийлар) …

    7.04.2021
Барча мақолалар

САВОЛИМ БОР

Баъзилар жаноза намозини таҳоратсиз ўқиса ҳам жоиз, дейишади. Шу гап тўғрими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозини таҳоратсиз ўқиб бўлмайди. Чунки, жаноза намозини ўқувчининг бадани, кийими ва жойи таҳоратсизлик ва нажосатдан пок бўлиши шарт. Жаноза намозига улгуриш учун вақт жуда кам бўлганида таяммум қилиб жаноза намозига қўшилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Аёл киши узрли бўлган (ҳайз ва нифос) пайтида истиғфор, тасбиҳ ва зикрларни айтиб юрса бўладими?

Авваламбор, мусулмон киши доимо таҳоратли юриши мустаҳабдир. Аёллар узрли бўлган пайтларида таҳоратли ҳолатда юришларининг имкони йўқ. Шундай бўлсада, шариатимиз уларга бундай пайтларда ҳам зикр қилиш, тасбиҳ, таҳлил, истиғфор ва саловатлар айтиб, дуолар қилиш каби савобли ишларни бажаришларига рухсат берган. Узрли аёллар суннатга амал қилиш мақсадида ҳар бир яхши ишни “Бисмиллаҳ” деб бошлашлари мумкин.
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ “ал-Азкор” китобларида шундай деганлар:

“أَجْمَعَ الْعُلَمَاءُ عَلَى جَوَازِ الذِّكْرِ بِالْقَلْبِ وَاللِّسَانِ لِلْمُحْدِثِ وَالْجُنُبِ وَالْحَائِضِ وَالنُّفَسَاءِ، وَذَلِكَ فِي التَّسْبِيْحِ وَالتَّهْلِيْلِ وَالتَّحْمِيْدِ وَالتَّكْبِيْرِ وَالصَّلاَةِ عَلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَالدُّعَاءِ”.

яъни: “Таҳоратсиз, жунуб, ҳайз ва нифос ҳолатидаги кимсалар қалблари ва тиллари билан зикр қилишлари жоиз эканига уламолар ижмо (иттифоқ) қилганлар. Зикр қилиш – тасбиҳ (субҳааналлоҳ), таҳлил (лаа илааҳа иллаллоҳ), ҳамд (алҳамдулиллоҳ), такбир (аллоҳу акбар) ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир”. Узрли аёллар Қуръони Каримни ушламайди ва ўқимайди. Лекин эшитишлари жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Эрнинг хотини олдидаги вазифалари ҳақида маълумот беринг

Аллоҳ таоло эркак кишини жисмоний ва руҳий жиҳатлари билан оила раҳбари бўлишга мос қилиб яратган. Оила қуриш ва унинг осойишталигини сақлаш, бу йўлдаги барча сарф-харажатлар эркак кишининг зиммасидадир. Аллоҳ таоло эркак кишига оиладек муқаддас даргоҳга раҳбар бўлиш вазифасини юклаб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاء بِمَا فَضَّلَ اللّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنفَقُواْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ

سورة النساء/34.

яъни: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир” – деган.

Пайғамбаримиз с.а.в. эрнинг аёли олдидаги вазифаси хусусида шундай марҳамат қилганлар; Ривоят қилинишича, саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: Зиммамизда хотинларимизнинг қандай ҳақлари бор? – деб сўрашганда, У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам:

أَنْ تُطْعمَهَا إِذَا طَعِمْتَ ، و تَكْسُوهَا إِذَا اكْتَسيْتَ وَ لاَ تَضْرِبِ الْوَجْهَ ، وَ لاَ تُقَبِّحْ ، وَ لاَ تَهْجُرْ إِلاَّ فِى الْبِيْتِ (رواه ابو داود)

яъни: “Еганингизда уни ҳам едирмоғингиз, кийганингизда кийдирмоғингиз, юзига урмаслик, қабиҳ сўзлар билан ҳақорат қилмаслик, аразлашганда уйдан чиқмаган ҳолда фақат ўринни бошқа қилиб ётмоқлик” – дедилар. (Имом Абу Довуд ривояти).
Эркак кишининг энг катта бурчи ўз қарамоғидагиларнинг ўзгаларга қарам бўлиб қолишига йўл қўймаслигидир.

Дарҳақиқат, эркакларнинг зиммасига аҳли аёл нафақаси фарздир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларининг бирида: “Киши ўз қарамоғидагиларини нафақасиз ташлаб қўйиши унинг қаттиқ гуноҳкорлигига кифоя қилади”, деб марҳамат қилганлар.
Албатта, Ислом дини ўз аёлларига нисбатан яхши муносабатда бўлган эркакларни инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Бу ҳақда Расулуллоҳ шундай деб марҳамат қиладилар:

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: “خَيْرُكُمْ خَيْرُكُمْ لِأَهْلِهِ وَأَنَا خَيْرُكُمْ لِأَهْليِ”
(رواه الترمذي).

яъни: “Сизларнинг ичингиздаги энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Ваҳолангки, мен ҳам ичингизда аҳлимга энг яхши (муносабатда)ман” (Имом Термизий ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Намознинг вожиблари ҳақида маълумот берсангиз?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намознинг бир нечта вожиблари бўлиб, қуйида улардан баъзиларини баён қиламиз:

1. Такбири таҳримада намозга айнан “Аллоҳу акбар” лафзи билан кириш;
2. Фарз намозларининг аввалги икки ракатига қироатни тайин қилмоқ;
3. “Фотиҳа” сурасидан сўнг зам (қўшимча) сура ўқиш. Зам сурага Қуръондан бир узун (мисоли “Оят-ул-Курсий” ) ёки уч қисқа оят (мисоли “Сураи Кавсар”) ўқиса бўлади;
4. Фотиҳа ва зам сурани Витр ва нафл намозларининг барча ракатларида ўқиш;
5. Саждада пешона билан бирга бурунни ҳам ерга теккизиш;
6. Таъдили аркон ёки тумония, яъни рукуъ ва саждада бир тасбеҳ (“Субҳаналлоҳ” дейишга кетадиган вақт) миқдорича ором олиш;
7. Қаъдаи аввал. Иккидан ортиқ ракатли намозларда иккинчи ракатдан сўнг “Ташаҳҳуд” (“Аттахиййату…”) ни ўқиш миқдорича ўтириш;
8. Ҳар қаъдада “Ташаҳҳуд” ўқиш;
9. Витр намозининг учинчи ракатида қироатдан сўнг “Дуои қунут” ни ўқиш;
10. Икки Ийд намозларида айтиладиган такбири зоидалар, яъни қўшимча такбирларни (биринчи ракатда “Сано”дан сўнг 3 марта ва иккинчи ракатда қироатдан сўнг рукуъга кетишдан олдин 3 марта “Аллоҳу акбар” деб) айтиш;
11. Икки Ийд намозларида иккинчи ракатда такбири зоидаларни айтгандан сўнг рукуъга бориш учун айтиладиган такбирни айтиш;
12. Намозда сажда ояти ўқилса дарҳол тиловат саждасини қилиш. Агар сажда ояти ўқилгандан кейин дарҳол рукуъ қилинса, шу рукуъ тиловат саждаси ўрнига ўтади;
13. Муқтадийнинг имомни қайси ҳолатда топса, ўша ҳолда дарҳол ният қилиб, намозга киришиб имомга эргашиши;
14. Имомнинг жаҳрий намозлар (Бомдод, Шом, Хуфтон, Жума ва Таровиҳ)ни жаҳрий тарзда яъни ёнидаги шериги эшитадиган даражада овозини чиқариб ўқиши. Ёлғиз ўқувчи киши Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларини хоҳласа жахрий, хоҳласа махфий (яъни, овоз чиқармасдан) ўқиши мумкин;
15. Имомнинг махфий намозлар бўлмиш Пешин, Аср, Витр ва жаноза намозларини мухфий ўқимоқлиги. Ёлғиз ўқувчи бу намозларни, суннат ва нафл намозларни ҳам махфий ўқийди;
16. “Ас-Салом” лафзи билан намоздан чиқиш;
Агар Хуфтон намозининг аввалги икки ракатида зам сурани ўқимаган бўлса, зам сурани “Фотиҳа” сураси билан кейинги икки ракатда овоз чиқариб ўқийди. Агар аввалги икки ракатда “Фотиҳа”ни ўқимаса, кейинги икки ракатда “Фотиҳа”ни икки марта ўқимайди. (Манба: “Нурул ийзоҳ” ва “Фатҳу бабил иноя”) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларида уч кундан кейин жаноза намози ўқилган, деб эшитдим. Шу гап ростми, агар рост бўлса, нима учун бундай бўлган?

Пайғамбаримиз алайҳиссалом 11 ҳижрий сана, Робиъул аввал ойининг 12 куни, душанбада чошгоҳ (кун қизий бошлаган) пайти (Рафиқул аълога кўчдилар, яъни) вафот этдилар. У зотнинг ёшлари 63 га тўлиб, тўрт кун ошган эди. Саҳобалар ўртасида халифа сайлаш масаласида ихтилоф чиқди, охири Абу Бакр разияллоҳу анҳуни халифа қилишга келишдилар. Шунгача, тун кириб, тонг ҳам отди, Сешанба кундузи Пайғамбаримиз алайҳиссаломни ювишди. Бу ишда Аббос, Али, Фазл ибн Аббос, Қусам ибн Аббос, Шақрон, Усома ибн Зайд ва Авс ибн Хавлий разияллоҳу анҳум иштирок этдилар. Сўнгра учта оқ рангли мато билан кафанлашди.

У зотни қаерга дафн қилиш тўғрисида ҳам турли фикрлар бўлди. Шунда Абу Бакр разияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганларини эшитганман: “Ҳар бир набий жони узилган жойда дафн қилинган”, дедилар”. Абу Толҳа Пайғамбаримиз вафот этган тўшакни кўтариб, қабр кавладилар ва лаҳад қилдилар.

Кейин одамлар ўнта-ўнта бўлиб, навбат билан Оиша онамизнинг ҳужрасига кирдилар ва жаноза ўқишди, ҳеч ким уларга имомлик қилмади, аввал яқин қариндошлари, сўнгра муҳожирлар, ансорлар, кейин аёллар, кейин болалар жаноза ўқишди. Мана шу аснода Сешанба кундузи ҳам ўтиб, яна тун кирди ва мана шу туннинг ўртасида у зот алайҳиссалом вафот этган жойларига дафн этилдилар. Оиша онамиздан ривоят қилинади: “Сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси, токи ярим тунда белкураклар овозини эшитмагунимизча Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг дафн қилинганини билмадик”.

Демак, жаноза уч кундан кейин эмас, балки эртаси куни ўқилган. Душанба чошгоҳда вафот этганлар, Сешанба кундузи ювилиб, жаноза бошланган ва тунгача чўзилган. Сешанбадан Чоршанбага ўтар кечаси ярим кечада дафн этилганлар. Бошқача айтсак, вафотларидан дафнларигача тўлиқ бир кечаю бир кундуз ҳамда ярим кун ва ярим тун ўтган (манба: “Ар-Роҳийқул махтум” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Telegram каналимизга аъзо бўлинг
"Шамсуддинхон Бобохонов" НМИУ

Ўзбекистон, Тошкент, 100069
Зарқайнар 18-берккўча, 47 “а”- уй

+998 (71) 240-05-19

Маълумотлар

  • Етказиб бериш шартлари
  • Қандай харид қилинади?
  • Талаб ва шартлар
  • Сайт харитаси

Харидорларга

  • Биз билан боғланиш
  • Шахсий кабинет
  • Буюртмалар рўйхати
  • Танланган китоблар

Тўлов турлари

© 2021 Hidoyat.uz - Сайт IT Works томонидан ишлаб чиқилди