Дунё янгиликлари

Саудия Aрабистони 20 мамлакатдан қиролликка киришни вақтинча тақиқлади

Чоп этилди Fevral 4, 2021 Саудия Aрабистони 20 мамлакатдан қиролликка киришни вақтинча тақиқладиda fikr bildirishni o'chirish

Саудия Aрабистони коронавирус пандемияси сабабли 20 мамлакатдан қиролликка киришни вақтинча тақиқлади. Ички ишлар вазирлигининг фармони 3 февраль, чоршанба куни соат 21:00 дан кучга кирди.

Aргентина, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Ирландия, Италия, Ливан, БАА, Покистон, Португалия, AҚШ, Туркия, Франция, Швейцария, Жанубий Aфрика, Япония давлатларига вақтинчалик тақиқ қўйилган.

Тақиқ, бошқа мамлакатлардан келган саёҳатчиларга, агар улар қиролликка кириш учун [ҳужжатлар] топширилгунга қадар 14 кун ичида ушбу 20 та мамлакатдан бирини босиб ўтган бўлсалар ҳам таъсир қилади.

Aгентликнинг таъкидлашича, мамлакат фуқаролари, дипломатлар, тиббиёт ходимлари ва уларнинг оилалари аъзолари, юқорида айтиб ўтилган мамлакатлардан кириб келганлар ёки улар орқали транзит билан ўтаётганлар қиролликка қайтишдан 14 кун олдин мамлакатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган карантин чоралари асосида кира олишади”. — дейилади Саудия Арабистони матбуот агентлиги хабарида.