Дунё янгиликлари

“Instagram” бир қатор янги функцияларни ишга туширди

Чоп этилди Fevral 4, 2021 “Instagram” бир қатор янги функцияларни ишга туширдиda fikr bildirishni o'chirish

“Instagram” ижтимоий тармоғи яқинда ўчирилган хабарларни тиклаш функциясини жорий қилди. Бу ҳақда хизматнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Функция «яқинда ўчирилган» деб номланади.

«Биз фойдаланувчилар буни сўраганини биламиз ва энди сиз биринчи бор ўчирилган хабарни кўришингиз ва уни қайта тиклашингиз мумкин», дейилади ижтимоий тармоқ баёнотида.

Маълум қилинишича, янги функция орқали 24 соат ичида ўчирилган постларни тиклаш мумкин.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш учун қўшимча чора-тадбирларни жорий этди. Бу хакерларга аккаунтларни бузиш ва ёзувларни ўчиришга имкон бермайди. Постларни тўлиқ ўчириш учун хизмат энди қўшимча маълумотларни сўрайди.