Жаннат аҳли бир юз йигирма сафдир. Шундан саксон сафи умматимдир
Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) Алқамадан, у Ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибн Бурайданинг отаси айтди: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир куни саҳобаларидан сўрадилар:
– Жаннат аҳлининг тўртдан бири бўлишга розимисиз?
– Ҳа, – дейишди саҳобалар.
– Жаннат аҳлининг учдан бири бўлишга розимисиз?
– Ҳа…
–Жаннат аҳлининг ярми бўлишга розимисиз?
– Ҳа…
Ҳазрати Пайғамбаримиз марҳамат қилдилар:
– Сизга муждалар бўлсин! Жаннат аҳли бир юз йигирма сафдир. Шундан саксон сафи умматимдир”
(Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган).