Умматига бу соҳада ҳам раҳбар ва ўрнак бўлдилар.
Соиб ибн Язид (розияллоҳу анҳу)дан: “Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Уҳуд куни устмауст кийилган икки зирҳдан фойда топдилар” (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
Изоҳ:
Аллоҳ таоло Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни инсонлар ёмонлигидан ҳимоя қилиш хабарини берган бўлса-да, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жангда ҳимоя тадбирларини қўллаб, умматига бу соҳада ҳам раҳбар ва ўрнак бўлдилар.