“Жо Байденнинг ҳокимиятга келиши Эрон ва АҚШ муносабатлари яхшиланиб қолади дегани эмас”
АҚШнинг 46 президенти Жо Байденнинг ҳокимиятга келиши билан Эрон ва АҚШ муносабатлари яхшиланиб қолади, деб ҳисоблаб бўлмайди.
“REGNUM” хабарида айтилишича, Эрон ислом кенгаши Мажлисининг раиси Муҳаммад Багир Галибаф шундай фикр билдирган.
“Биз Байденнинг ҳокимиятга келиши билан Эроннинг иқтисодий муаммоларига ечим топилишини кутмаймиз”, деди у.
Аввалроқ Эрон томони уран бойитишни тўхтатмасдан туриб, АҚШ ядровий дастур бўйича халқаро келишувга қайтмаслигини маълум қилганди.
Ўз навбатида, Эрон агар АҚШ мазкур келишувга қайтса, ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришини таъкидламоқда.