Дафн ва зиёрат
Тобутни олиб бориш
Маййитнинг ҳурматини жойига қўйиш учун унинг тобутини тўрт дастасидан тўрт киши елкасига олиб кўтари ши суннатдир. Акс ҳолда, яъни тобутни тўрт ки шидан кўп кишининг кўта риши юк кўтаришга ўхшаб қолади. Тобутни қирқ қадам, ҳар тарафдан ўн қадамдан, кўтариш суннатдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким тобутни қирқ қадам кўтарса, қирқ та катта гуноҳи кечири лади”, деганлар.
Тобутни кўтариб бораётганда, маййит тебранмайдиган даражада тез юриш мустаҳабдир.
Тобут ортидан юриш унинг олдида юришдан фарз намознинг нафл намоздан афзаллиги каби афзалдир.
Тобут ортида баланд овозда гапириш, зикр қилиш, қабристонда, тобут ерга қўйилмасдан олдин ўтириш макруҳдир.
Маййитни дафн қилиш
Қабр одамнинг ярим бўйи ёки кўксигача чуқур қилиб қазилади. Ундан ҳам чуқур бўлса, яхши. Ер қаттиқ бўлса, қибла тарафидан лаҳад қазилади.
Маййитни қабрга, имкони бўлса, қибла тарафидан киритиш мустаҳабдир. (Маййит аёл бўлса, уни қабрига маҳрам қариндоши қўяди.)
Маййитни қабрга қўяётган киши “Бисмиллаҳи ва ъала миллати Расулиллаҳ”, дей ди. Маъноси: “Аллоҳ таоло нинг номи билан қўйдик, Расулуллоҳнинг шариатида топширдик”.
Маййит ўнг томони билан қиблага қаратиб қўйилади ва кафанининг боғичлари ечиб қўйилади. Лаҳад туйнугини хомғишт ёки қамиш билан ёпиш мустаҳабдир.
Лаҳад туйнугини пишган ғишт ё тахта билан ёпиш макруҳ бўлади.
Маййит аёл бўлса, қабрга қўйилаётганида, лаҳад туйнуги ёпилгунича, усти тўсиб турилади.
Лаҳад туйнуги ёпилгач, қабр кўмилади.
Қабрнинг усти тўртбурчак қилинмайди, туянинг ўркачи каби қилинади.
Қабрни безаш учун бино қуриш ҳаромдир.
Қабр мустаҳкам бўлиши учун бино қуриш макруҳдир. Чунки мўминнинг қабрига тушган ҳар бир ёмғир томчиси ва унинг устидан эсган шамол унинг гуноҳларига каф форат бўлади.
Маййитни уйга кўмиш макруҳдир. Чунки фақат пайғам барлар вафот этган уйларига дафн этилган.
Маййитни ерга кўммасдан, бир неча жасад сиғадиган уйчага қўйиш макруҳдир.
Зарурат бўлганида, бир неча маййитни бир қабрга кўмишнинг зарари йўқ. Бунда ҳар бир маййит бошқасидан тупроқ (девор) билан тўсилиши лозим.
* * *
Мусулмон киши кемада олам дан ўтса, соҳил узоқ бўлиб, қуруқликка етгунча маййитнинг бузилиш хавфи бўлса, кемада ювилиб, кафанланади ва жаноза намози ўқилади ва жасадига оғир нарса боғлаб, денгизга ташланади.
* * *
Маййитни ўлган ё ўлдирилган жойдаги қабристонга кўмиш мустаҳабдир. Уни бир ёки икки мил (тақрибан 1885 м.) узоқ жойдаги қабристонга кўмишнинг зарари йўқ. Ундан узоққа олиб бориб кўмиш, маййит ҳидланиши боис макруҳдир.
Маййит дафн қилингач, уни қабридан чиқариб, бошқа жойга кўмиш мумкин эмас. Аммо мажбурлаб олинган ёки ўзгага ўтган жойга дафн қилинган бўлса ва ер эгаси уни бошқа жойга дафн этишни талаб қилса, маййит у ердан чиқариб, бошқа жойга кўмилади.
Маййит ҳали вафот этмаган бошқа киши учун қазиб қўйилган қабрга дафн этилса, қабр очилмайди. У қолдирган молдан (тарокадан) қабр қазишга кетган пул қабр эгасига берилади. Агар ўзидан кейин мол қолдирмаган бўлса, қабр қазишга кетган пул хазинадан берилади.
* * *
Қабрга пул ё кийим тушиб кетиб маййит билан кўмиб юборилганда; маййит ўзгадан ноҳақ тортиб олинган мато билан кафанланиб кўмилган бўлса, мато эгаси рози бўлмаганда; маййит билан мол (узук, сирға) кўмилганда, уларни чиқариб олиш учун қабр очилиши мумкин. Маййитнинг юзи қиблага қаратиб қўйилмаган ёки чап ёнига қаратиб ётқизилган, ёки терс, яъни боши оёқ ўрнига қўйилган бўлса, қабр очилмайди.
Қабр зиёрати
Ибрат олиш мақсадида қабрларни зиёрат қилиш мустаҳабдир. Қабрларни босиш, устида ухлаш макруҳдир. Қабр ёнида ва устида ҳожат чиқариш таҳримий макруҳдир. Қабристондаги кўкариб турган дарахт ва ўтларини кесиш ва юлиш макруҳдир. Аммо улар қуриб қолган бўлса, кесиш ва юлишнинг зарари йўқ.
Кимлар шаҳид дейилади?
Аҳли ҳарб (кофир) ё подшоҳга қарши бош кўтарганлар ёки йўлтўсарлар ўлдирган мусулмон; кечқурун ё кундузи уйига кирган ўғри тош каби оғир нарса билан уриб ўлдирган мусулмон; жанг майдонида ўлик, куйган, суяги синган, жароҳат олган, кўз ё қулоқларидан қон оққан ҳолида топилган мусулмон, шунингдек, мусулмон киши томонидан кескир қурол билан қасддан, ноҳақ ўлдирилган мусулмон жони узилганида болиғ, ҳайз ва нифосдан ҳамда жунубдан пок бўлган ҳамда ҳаётдан наф кўрмай, яъни урилган ё отилган замон жони узилган бўлса, шаҳид ҳисобланади.
Шаҳид қонли кийими билан, ювилмасдан жаноза намози ўқилиб дафн этилади. Шаҳид устидаги чопон, пўстин каби кафанликка ярамайдиган кийимлари, шунингдек, дубулға, зирҳ ва қуроллари ечиб олинади. Агар шаҳиднинг устидаги кийими, суннат бўлган кафан сонидан кам бўлса, қўшганда агар кўп бўлса, ортиғи ечиб олинади. Шаҳиднинг устидаги ҳамма кийимларини ечиб олиш макруҳдир.
Агар шаҳид бўлган жунуб, бола, жинни, ҳайз ва нифосдаги аёл бўлса, ювилади. Шунингдек, жароҳатланиб, жанг тугаганидан сўнг, ярадор ҳолатида топилгач: бирон нарса еб, ичган ё ухлаган ёки даволанган ёхуд бир намоз вақти қадар ҳушидан кетмаган; оёқ остида қолиб кетиш хавфи бўлмаганида жанг майдонидан олиб чиқилган; васият қилган, савдосотиқ қилган, кўп гапирган, сўнг жони узилган мусулмон ювилиб, кафанланиб, жаноза намози ўқилади.
Мазкур ҳолатлар жанг тугамасидан бўлса, жасади ювилмай, жаноза намози ўқилади. Ўч, қасос учун ўлдирилган, шаҳарда топилган, қотили номаълум жасад ювилади ва кафанланиб, жаноза намози ўқилади.
Ўлган кофир ва боғийлар ҳукми
Мусулмон кишининг кофир қариндоши ўлса, истаса, уни (кофирни) ювиб, матога ўраб, чуқурга ташлайди ёки қавмига беради. (Бу ерда кофирдан мурод асли кофир бўлган кишидир. Ислом динидан бошқа динга ўтган киши эмас).
Подшоҳга қарши ғалаён қилиб, тўқнашув чоғида ўлдирилган ғалаёнчиларга; йўлтўсарлик қилаётганда ўлдирилганга; шаҳарда кечаси қурол билан йўлтўсарлик қилинганда ўлдирилганга; кишиларни алдаб четга чақириб, ё уйларида бўғиб ўлдирганга; зулм қилаётган уруғига (қабиласига) ёрдам бераётганда ўлдирилганда (ювилсалар ҳам), жаноза намози ўқилмайди.
Ўзини ўзи ўлдирган киши, Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад наздида, ювилади ва унга жаноза намози ўқилади. Имом Абу Юсуф ўзини ўлдирган кишига жаноза ўқилмайди, деган. Мусулмон отаонасидан бирини қасддан ўлдирган кишига ҳам жаноза намози ўқилмайди.
Муҳаммадшариф ЖУМАН
тайёрлади.
“Ҳидоят” журналининг 2020 йил 11-сонидан