Дунё янгиликлари

“Ватанни аввало тил ҳимоя қилади, ундан кейин армия”

Чоп этилди Fevral 17, 2021 “Ватанни аввало тил ҳимоя қилади, ундан кейин армия”da fikr bildirishni o'chirish

Кеча, 16 февраль куни Туркия пойтахти Анқарада Юнус Эмро йилининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳам қатнашди ва нутқ сўзлади. 

Эрдоған турк шоири Юнус Эмро вафотига 700 йил тўлиши муносабати билан “Турк тили – дунё тили” деб номланган кампания бошланганини маълум қилиб, туркча дунё тилларидан бирига айланиши зарурлигини айтди.

“Турк тили – дунё тили” кампанияси 2021 йил давомида олиб борилади ва унинг доирасида икки юздан зиёд тадбирлар ўтказилади. 

“Ватанни аввало тил ҳимоя қилади, ундан кейин армия. Мана нима учун биз турк тилимизни қаттиқ асрашимиз керак”, – деди Эрдоған. Унинг эслаб ўтишича, ЮНЕСКО Бош Ассамблеясининг қарори билан Юнус Эмро вафотининг 700 йиллиги халқаро ташкилотнинг жорий йилдаги юбилейлар ва хотира кунлари рўйхатига киритилган. 

“Бу қарорни қўллаб-қувватлагани учун Озарбайжон, Босния ва Герцеговина, Шимолий Македония ва Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги ваколатхоналарига алоҳида миннатдорчилик билдираман”, – деди Туркия президенти.