Ажалим етиб, вафот этгунимга қадар Раббимга ибодат қиламан
Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) Али ибн Ақмардан, у Абу Жуҳайфадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Абу Жуҳайфа (розияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилдилар: “Мен суяниб (ёнбошлаб) овқат емайман, балки қул егани каби ейман ва қул ичгани каби ичаман. Ажалим етиб, вафот этгунимга қадар Раббимга ибодат қиламан”
(Имом Абу Ҳанифа “Муснад”да ривоят қилган).