Қайси аёл Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўпроқ севимли эди?
Жумай ибн Умайр Таймийдан:
“Ҳазрат Ойша (розияллоҳу анҳо)дан:
– Қайси аёл Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўпроқ севимли эди? – дея сўралди.
– (Қизи) Фотима, – дедилар.
– Эркакларданчи? – дейилди.
– Фотиманинг эри (Али).
Зеро, билишимча, у кўп рўза тутар, кўп намоз ўқирди”
(Термизий ривояти).