
Ҳайрат
Умрни дейдилар ғоятда қисқа,
Шу фоний ҳаётда кибр не учун?
Ҳеч кимга берилган эмас васиқа
Дунёда яшашга бўлиб бир устун.
Бозбозлар қисмати эрур бир сабоқ,
Гуноҳлар қиламиз билмай ё билиб.
Бойлигу амалга қўямиз тузоқ,
Шайтон алдовлари ғолиблик қилиб.
Қай кимса топибдур ғурурдан фойда,
Манманлик касридан турайлик узоқ.
Хоҳ сен гадодурсан ё аслзода,
Охирги қўналға захкаш бир тупроқ.
Салим РИХСИЕВ,
Тошкент
“Ҳидоят” журналининг 2020 йил 11-сонидан