Мақолалар

Тавба

Чоп этилди Fevral 22, 2021 Тавбаda fikr bildirishni o'chirish

Дерларки, тавбадан гуноҳлар кетар,
Дейдилар, кесилмас тавба қилган бош.
Ҳар кимнинг шу сўзга қудрати етар,
Ҳар кимда топилур шу сўзга бардош.

Нажот истовчига тавба дастмоя,
Умрни тавбасиз совуриш хато.
Тавба – балолардан асровчи қоя,
Тавба – руҳ озуқи, тавба бу – дуо.

Бенуқсон Аллоҳдир, бандадир ғофил,
Билиб-билмай гоҳо ўзидан кетар.
Бу ёруғ дунёда қайси мусофир
Тавба қилиб қолса, албатта ютар.

Салим РИХСИЕВ,
Тошкент

“Ҳидоят” журналининг 2020 йил 11-сонидан