
Редиска, пишлоқ ва тухумдан баҳорий салат тайёрлаймиз
Баҳор мавсуми арафасида витаминларга бой сабзавотлар қабул қилиш керак. Бунинг энг яхши усули – улардан тайёрланган салатларни истеъмол қилишдир.
Керакли маҳсулотлар:
- тухум – 3 дона;
- пишлоқ – 100 грамм;
- редиска – 5-6 дона;
- бодринг – 1-2 дона;
- кўк пиёз – 1 боғлам;
- майонез.
Тайёрланиш жараёни:
- Тухум қайнатиб олинади.
- Пишлоқ ва тухум қирғичдан ўтказилади. Бодринг ва редиска сомонча шаклида, кўкат эса майда тўғралади.
- Сўнгра тухум, кўкат, редиска, бодринг қатламининг орасига майонез суртилади.
- Тайёр бўлган салат юзасига пишлоқ сепилади ва дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!