Дунё янгиликлари

Бавария мактабларида исломий дарслар кўпайтирилади

Чоп этилди Fevral 25, 2021 Бавария мактабларида исломий дарслар кўпайтириладиda fikr bildirishni o'chirish

2021 йилнинг кузидан Германиянинг Бавария федерал еридаги баъзи мактабларда ислом дини дарслари пайдо бўлади. Бу ахлоқ қоидалари ва диний тадқиқотлар билан бир қаторда мажбурий фанлардан бири бўлади, деб хабар берган BR24 сайти.

Лойиҳа мавжуд олти минг мактабнинг тахминан 350 тасида бошланади, дея сешанба куни вилоят ҳукумати қарор қилган. Бу  мактабларнинг тахминан 6 фоизига таъсир қилади.

Баварияда Ислом дарслари шу вақтгача факултатив фан сифатида мавжуд эди. Дарслар мактаб ўқитувчилари томонидан олиб борилади. Улар Германия Конституцияси ва Бавария асосий қонунининг “қадриятлари руҳида” дин ҳақида немис тилида сўзлаб берадилар.

Маданият вазирлигининг маълумотларига кўра, Баварияда 160 мингдан зиёд мусулмон мактаб ўқувчилари таҳсил олади, бу умумий талабалар сонининг 10 фоизини ташкил қилади.

Янги фаннинг тарихи ўнлаб йилларга бориб тақалади. Бу турк тилини ўрганиш доирасидаги исломий курсдан бошланган. Кейинчалик мазкур курс немис тилида ўқитилди. “Исломий таълим” пилот лойиҳаси Баварияда 2009 йилда пайдо бўлган ва шу вақтдан бошлаб, нашр таъкидлаганидек, доимий равишда кенгайиб бормоқда.