Мақолалар

Ким ёстиқ, суянчиқдан узоқ бўлса, етакчилик унга яқинлашади

Чоп этилди Fevral 25, 2021 Ким ёстиқ, суянчиқдан узоқ бўлса, етакчилик унга яқинлашадиda fikr bildirishni o'chirish

– Ким оёқ узатиб ётаверишни лозим тутса, муроду мақсадидан маҳрум бўлади.
– Ким уйқуни кўпайтирса, атрофидагилар ундан ўзиб кетади.
– Ким амални тарк қилса, орзу-умидлар ҳам уни тарк қилади.
Чўққига кўтарилишнинг асоси ўриндан туришдадир.
Аллоҳ Қуръони каримда:
“Эй ўраниб ётувчи! Кечани (ибодатда) тик туриб ўтказ!”
(Муззаммил сураси, 1-2-оятлар).

“Эй бурканиб ётган! Тур ва огоҳлантир!”
(Муддассир сураси, 1-2-оятлар), деб айтган.

Икки оятда ҳам “Ўрнингдан тур”, демоқда.
Умр қисқадир, оқибатни ўйлаб, аниқ бир режа тузинг. Бир гуруҳ жаннатга ва яна бир гуруҳ дўзахга равона бўлувчидир.