Пазандалик

«Дангаса» чучвара

Чоп этилди Fevral 25, 2021 «Дангаса» чучвараda fikr bildirishni o'chirish

Мазкур таом нафақат номи, балки ажойиб кўриниши ва ноодатий тайёрланиши билан ҳам сизни хайрон қолдиради. Энг муҳими эса вақтингизни тежайди.

Керакли маҳсулотлар

Хамир учун:
ун — 450 гр;
тухум —1 дона;
сув — 200 мл;
ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
туз — 1 чой қошиқ.

Начинка учун:
қийма — 500 гр;
пиёз — 2 дона;
зираворлар;
туз.

Соус учун:
сув — 1 л;
сабзи — 1 дона;
сариёғ — 1 ош қошиқ;
томат пастаси — 2-3 ош қошиқ;
лавр япроғи — 1-2 дона;
кўкатлар;
туз.

Тайёрланиш жараёни
Сувга тухум, ўсимлик ёғи ва туз солиб аралаштиринг.
Кейин ун қўшиб, юмшоқ хамир қоринг.
Хамирни плёнка билан ўраб, 20-30 дақиқа тиндиринг.
Майда тўғралган пиёзга қийма, туз, зираворлар қўшиб, яхшилаб аралаштиринг.
Хамирни бир хил катталикдаги 3 бўлакка бўлиб олинг.
Хамир бўлагини юпқа қилиб ёйиб, начинкани бир текисда солиб чиқинг.
Хамирни рулет шаклида ўраб, четларини букинг ва рулетни бўлакларга кесиб олинг.
Бўлакларнинг четини бармоқларингиз билан букиб чиқинг, атургул шаклига келтиринг.
Қолган хамир бўлакларини ҳам худди шундай тайёрлаб олинг.
Товага сариёғ солиб, хамир бўлакларини қизартириб олинг.
Қайнаган сувга қирғичдан чиқарилган сабзи, туз ва томат пастасини солиб, товага қуйинг. Лавр япроқларини ҳам солишни унутманг.
«Дангаса» чучвараларни паст оловда 20-30 дақиқа димлаб пиширинг.
Дастурхонга тортиш олдидан кўкатлар билан безатинг.