Ўзбекистон янгиликлари

«Вақф» фонди коронавирусдан вафот этган масжид имом ноибининг оиласига уй олиб берди

Чоп этилди Mart 3, 2021 «Вақф» фонди коронавирусдан вафот этган масжид имом ноибининг оиласига уй олиб бердиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Қорақалпоғистон Республикасида муборак Рамазон ойи арафасида қатор хайрия тадбирлари ўтказилди.

ЎзАнинг ёзишича, Қўнғирот туманидаги «Ҳаким Сулаймон» жоме масжиди имом ноиби, бир неча йил «Қорақалпоғистон» шаҳарча фуқаролар йиғинида масжид вакили бўлиб фаолият олиб борган Муҳаммад-Али Мамутов коронавирус пандемияси даврида вафот этган эди. Изида аёли ва уч нафар фарзанди қолди. «Вақф» хайрия жамоат фонди ва ҳомийлар томонидан унинг оиласига Нукус шаҳридан барча қулайликларга эга уч хонали уй совға қилинди. Фарзандларига ҳам совғалар топширилди.

– Навбатдаги ташрифимиздан кўзланган мақсад, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш, диний таълимни ривожлантириш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлашдан иборат, – дейди «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси Яҳё Абдураҳмонов. – Бундан ташқари, ҳудуддаги ичимлик суви муаммосини ҳисобга олган ҳолда муборак Рамазон ойи арафасида чекка овуллардан 20 та қудуқ қазиб бермоқчимиз.