Коронавирус шароитида Японияда оиладаги зўравонлик рекорд даражага етди
Коронавирус пандемияси шароитида Японияда оиладаги зўравонлик рекорд даражага етди, деб хабар бермоқда Kyodo.
Умуман олганда, 2020 йилда полицияга 82,8 мингта оилавий зўравонлик ҳолатлари ҳақида хабар берилган, бу 2001 йилда, турмуш ўртоқларга нисбатан зўравонликка қарши қонун қабул қилинганидан бери рекорд кўрсаткичдир.
Қайд этилишича, 2019 йилга нисбатан оиладаги зўравонлик ҳолатлари сони 436 тага кўпайган, бундай зўравонлик қурбонларининг 76,4 фоизини аёллар ташкил этади.
Ички ишлар идоралари томонидан 8 минг 778 ҳолат текширилиб, шундан тан жароҳати билан боғлиқ 2 минг 626 иш кўриб чиқилди. Бундан ташқари, 110 суиқасд ҳаракати қайд этилди.