Дунё янгиликлари

Хитой Эверест тоғига чиқишни тақиқлаб қўйди

Чоп этилди May 18, 2021 Хитой Эверест тоғига чиқишни тақиқлаб қўйдиda fikr bildirishni o'chirish

Хитой ҳукумати Тибет томондан Эверест тоғига чиқиш учун аввал берилган рухсатни бекор қилишга қарор қилди, деб ёзмоқда Reuters агентлиги.

Мамлакат расмийлари қўшни Непалдан чўққига кўтарилган алпинистлар коронавирус ташувчиси бўлиши мумкинлигидан хавотирда экани сабабли ушбу қарорни қабул қилди.

Хитойнинг расмий «Sinxua» агентлиги Эверестнинг Тибет томонидан ёпилиши ХХР Спорт бош бошқармасининг хабарномасида тасдиқланганини маълум қилди. Маълумот учун, Эверест Хитой ва Непал чегарасида жойлашган бўлиб, алпинистлар Жомолунгмага (Эверестнинг иккинчи номи) ҳар икки тарафдан кўтарилади.

Аввалроқ Тибет томондан кўтариладиганларни Непал алпинистларидан ажратиш учун Ернинг энг баланд нуқтасида бўлиниш чизиғини ўрнатиш масаласи кўтарилган эди. Непал ҳукумати пандемиянинг авж олиши хавфини келтириб чиқарувчи коронавирус аломатлари бўлган алпинистлар сонининг ортиши кузатилаётганини маълум қилганди.

Туризмдан олинадиган катта даромад сабабли Непал бир йиллик танаффусдан кейин яна Эверестга кўтарилишга рухсат берган эди, бир неча ҳафта ўтиб, норвегиялик алпинист коронавирус билан касалланганди. Шунингдек, Эверест чўққисини забт этишга уринган икки нафар алпинист вафот этди ва пандемия бошидан буён чўққига чиқиш пайтида ҳалок бўлган биринчи алпинистларга айланди.