Дунё янгиликлари

Саудия Ҳаж ибодати учун шартларни эълон қилди

Чоп этилди May 26, 2021 Саудия Ҳаж ибодати учун шартларни эълон қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Саудия Арабистони 2021 йил ҳаж учун 60 минг кишига квота очилганлигини эълон қилди. Бироқ ушбу квота қайси давлатларга берилиши ҳали номаълум.

Саудия Арабистонига зиёратчиларни қабул қилиш шартларини эълон қилди. Шунга кўра, 72 соат олдин ўтказилган ПЗР тестининг натижаси мажбурий бўлади. Тест топширганларга 3 кунлик карантинда бўлиш талаб қилинади. Зиёратчилар сурункали касаллиги йўқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этишади.
Шунингдек улардан 6 ой ичида касал ёки касалхонага ётқизилмаганлигини исботлашлари сўралади. Расмий эмланганлик тўғрисидаги гувоҳнома талаб қилинади

Коронавирусга қарши эмловга эга бўлганлар эса расмий ҳужжатни кўрсатишлари керак. Зиёратчилар вирусга қарши эмланган бўлиши ва 2-дозадан кейин камида 14 кун ўтган бўлиши шарт.

18 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар ҳажга боришлари мумкин. Ижтимоий масофани сақлаб, шайтонга тош отиш амаллари 50 кишилик гуруҳларда амалга оширилади.

Замзам булоғи ёпиқ ва у ҳожиларга чекланган миқдорда берилади.