Дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 970 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 170 миллион 821 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 557 мингдан зиёд киши вафот этган (02.06.2021 йил Европа вақти билан соат 16:26 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 371 489 янги ҳолати аниқланди.
8 745 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (03.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 171 миллион 675 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 691 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,942 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
Иккинчи ўринда Ҳиндистон (28,307 миллиондан ортиқ),
учинчи ўринда Бразилия (16,545 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 3 678, Ҳиндистонда 132 788, Бразилияда 30 434 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 970 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.