Дунё янгиликлари

Шифокорлар иқлим ўзгаришининг соғлиқ учун хавфлилиги ҳақида огоҳлантирмоқда

Чоп этилди Iyun 8, 2021 Шифокорлар иқлим ўзгаришининг соғлиқ учун хавфлилиги ҳақида огоҳлантирмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Иқлимнинг кескин ўзгариши жамоат соғлиғини сақлашда фавқулодда ҳолат экани тўғрисида дунё аҳлини огоҳлантирмоқда.

Шифокорлар соғлиқни сақлашга эътиборни мактабларга ва кенг жамоатчиликка қаратишга, тоза сув ва ҳавони таъминлаш учун саноат тармоқларини қаттиқ назорат қилишга чорлайди.

France24.com сайтида ёзилишча, cувсизланиш ва иссиқ уриши оғир турдаги юқумли касалликларнинг тарқалиш ҳолати кўпайишига олиб келиши мумкин. Францияга, Испания ва Хорватияга етиб борган Данг безгаги каби Европада илгари кузатилмаган касалликлар мавжуд. Шунингдек, Қўшма Штатларда энсефалит ва Ғарбий Нил вируси билан касалланганлар ҳам кузатилган. Бундан ташқари, иқлимнинг бундай кескин ўзгариши натижасида юрак-қон томир ва нафас олиш йўллари касалликлари каби айрим ҳасталиклар авж олади.

“Nature climate change” журналида чоп этилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, 1991 йилдан 2018 йилгача дунё бўйлаб иссиқлик билан боғлиқ ўлимларнинг учдан бир қисми (ҳатто ундан кўпроғи) инсон томонидан содир бўлган глобал исиш натижасида юзага келган. Тадқиқотда 43 дан ортиқ мамлакатларда иссиқлик даражаси инсон саломатлиги учун мақбул ҳароратдан юқори бўлгани аниқланган.