Саудия Арабистони Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклигини айтди
Маълум бўлишича, мамлакат ташқи ишлар вазири, шаҳзода Файсал бин Фархон Эроннинг Яқин Шарқда агрессив ҳаракат қилаётганини, кемаларга хавф туғдираётганини, Ливандаги сиёсий муаммога ҳисса қўшаётганини айтган. Вазир ўз нутқида Эрон қўллаб-қувватлайдиган кучлар АҚШ соҳилларида нефть танкерини ўғирлаб кетгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берган.
«Эрон бутун минтақада жасорат кўрсатишда давом этмоқда. Эрон минтақада ниҳоятда фаол. Аммо мамлакат Форс кўрфазида юк ташишга таҳдид қилиб, ҳаддидан ошиб кетди», — деган у. Шунингдек, дипломат Эронни Ливан иқтисодиётига путур етказган сиёсий тангликни қўзғатишда айблаган.
Бундан ташқари, Саудия сиёсатчиси агар Теҳрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслигини кафолатласа, унинг мамлакати Эрон билан ядровий келишувни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.