Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон Президенти сайлови округлари тузилди

Чоп этилди Avgust 10, 2021 Ўзбекистон Президенти сайлови округлари тузилдиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон Президенти сайлови округлари тузилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати маълум қилди. Бугун, 9 август куни Комиссия раиси З.Низомхўжаев бошчилигида ўтказилган МСК навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларини тузиш ва ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 14 та сайлов округи тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сайлов округлари рўйхати, уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашуви кўрсатилган ҳолда Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади.

Йиғилишда 500 дан ортиқ ОАВ вакилларига аккредитациядан ўтказиш бўйича тегишли гувоҳномаларни бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Келгусида ОАВдан мурожааатлар бўйича МСК уларнинг аккредитациясини ўрнатилган тартибда амалга оширади.