“Толибон” Афғонистонда ОАВ эркинлиги таъминланишига ваъда бермоқда
“Толибон” ҳаракати вакили Забихулла Мужоҳид “чегарасиз репортёрлар” (RSF) ташкилоти йўллаган мурожаатига жавобан, Афғонистонда сўз эркинлиги таъминланишига ваъда берди, дейилади ташкилот тарқатган хабарномада.
“Биз матбуот эркинлигини ҳурмат қиламиз, чунки ахборотлар жамият учун фойдали ва шунингдек, раҳбарларнинг хатосини тўғрилаши мумкин. Бу билан биз ОАВнинг муҳимлигини тан олишимизни маълум қиламиз”, – дейилади ҳаракат вакилининг ташкилот сайтида эълон қилинган баёнотида.
“Ўн бешинчи августда “Толибон” ҳаракати расмий вакили Забихулла Мужоҳид ҳаракат мамлакатда матбуот эркинлигини ҳурмат қилишини айтиб, баёнот берган эди. Лекин улар назоратини ўрнатиши билан Кобулда ҳам, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ваҳима уйғонди, бу баёнотга ишониш мушкул”, – дейилади “Чегарасиз репортёрлар” ташкилоти сайтида эълон қилинган хабарда.
Ташкилотнинг ҳисоботида таъкидланишича, “Толибларнинг Афғонистонни 1996 йилдан 2001 йилгача бошқарган даврида барча ОАВ тақиқланган эди, фақат битта радиостанция (Radio Charia) фаолият олиб борарди, унда тарғибот ва диний эшиттиришлар бериларди, дейилади хабарномада.
“Толиблар ўзининг сиёсатини ўзгартирдими? Буни келажак кўрсатади”, – дейди “Чегарасиз репортёрлар” ташкилоти вакиллари.