Вакцинация тадбирлари суст суратда кетаётган ҳар бир мамлакатда касаллик ўчоқлари мавжуд
Дунё ҳамжамияти кўраётган чораларга қарамай коронавируснинг дельта тури тарқалишда давом этмоқда, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус брифингда.
“Вакцинация тадбирлари суст суратда кетаётган ҳар бир мамлакатда касаллик ўчоқлари мавжуд бўлиб турибди”, деб таъкидлади ташкилот директори. Унинг қўшимча қилишича, вирусга қарши кураш стратегияси амалиёти учун қўшимча миллиардлаб маблағ керак бўлади. Гебрейесус, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни “COVID-19”га қарши воситалар ишлаб чиқариш бўйича дастур учун 7,7 миллиард доллар маблағ йиғилишида фаол бўлишга чақирди.