Дунё янгиликлари

Буюк Британияда европаликлар камаймоқда

Чоп этилди Sentabr 19, 2021 Буюк Британияда европаликлар камаймоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Евроиттифоқнинг икки юз минг фуқароси Буюк Британияни тарк этди.

“ТАСС” бу ҳақда Бирлашган Қироллик Миллий статистика хизматининг 2020 йилги ҳисоботида қайд этилган маълумотлар асосида хабар бермоқда.

“Буюк Британиядаги европаликлар сони 3,7 миллиондан 3,5 миллионга камайди”, дейилади маълумотда.

Қиролликдаги европаликларнинг камайишига пандемия ва Буюк Британиянинг Евроиттифоқ таркибидан чиққани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Таъкидланишича, бу ҳолатлар мамлакатдан кетувчиларнинг кўпайишига ва айни пайтда унга келувчилар камайишига ҳам сабаб бўлган.