Аёллар

Толиблар қизларнинг мактаб таълимини олишига қарши эмаслигини маълум қилди

Чоп этилди Sentabr 21, 2021 Толиблар қизларнинг мактаб таълимини олишига қарши эмаслигини маълум қилдиda fikr bildirishni o'chirish

“Толибон” ҳаракати қизларнинг мактабга қатнашига қарши эмас, аммо олдин улар учун хавфсиз муҳитни яратиш ва хавфсиз транспорт билан таъминлаш лозим, деди ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳид.

“Биз қизларнинг мактаб таълимини олишига қарши эмасмиз, лекин биз ҳали мактабга қатнашини таъминлайдиган механизм устида ишлаяпмиз. Хавфсиз транспорт ва хавфсиз муҳитни кафолатлаш керак. Аввалги ҳукумат даврида бундай бўлмаганди. Кўриб турибсизлар, ҳозир қизлар университетларда таълим олишда давом этмоқда. У ерда транспорт етарлича хавфсиз”, – деди Мужоҳид Spiegel нашрига интервью берар экан.

Унинг таъкидлашича, қизлар ва аёллар учун барча соҳада, жумладан, таълим олиш ва меҳнат қилиши учун хавфсиз муҳитни яратиш устида ишлайдиган махсус қўмита ташкил этилади.