АҚШнинг дунёдаги биолабораториялари миллионлаб инсонлар ҳаётига хавф солмоқда
АҚШнинг дунё бўйлаб жойлашган биологик лабораториялари ўнлаб миллион одамлар ҳаётларига хавф солади, деб баёнот қилди РФ Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев. РИА Новости хабари асосида.
“Инсон ҳуқуқлари нима дегани? Эркинлик, ҳаёт муҳофазаси, соғлиқ, қонун ва суд олдида тенглик, шахс шаъни ва кўплаб бошқа нарсалар. Ғарб инсон ҳуқуқлари ҳақида қайғурмоқда, аслида эса уларни оммавий тартибда бузади. Мисол учун, Вашингтон томонидан бутун дунё бўйлаб ташкил этилаётган биологик лабораториялар ўнлаб миллион инсонлар саломатлигига таҳдид солмоқда ва бу билан улар ҳуқуқини поймол этмоқда”, – деди Патрушев.
Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг ўзида бошқача фикрлаш таъқиб қилинади, кўплаб одамлар нормал тиббий хизмат олиш ҳуқуқидан маҳрум, суд ва полициячилар адолатли қарорни ҳамма ирқ ва миллат вакилларига нисбатан чиқаравермайди.