Слайдер

“Қуръони карим шафоати” китоби нашр этилмоқда

Чоп этилди Oktabr 8, 2021 “Қуръони карим шафоати” китоби нашр этилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли қаламига мансуб “Қуръони карим шафоати” китоби Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйига нашр этиш учун топширилган эди. Ҳозирда мазкур китобни  чоп этиш ишлари жадал суръатда боряпти.

Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, Шайх Алижон қори бошчилигида “ALQURAN MASS MEDIA” МЧЖ таъсисчиси Козимжон Ниязов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси иш бошқарувчиси Рустам ҳожи Жамилов мазкур нашриёт ижодий уйига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар нашриёт фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ташриф сўнггида нашриётнинг келгусидаги ишларига мувоффақият тилаб, дуои хайр қилинди.

“ALQURAN MASS MEDIA” МЧЖ томонидан илк марта тақдим этилаётган “Қуръони карим шафоати” китоби тез орада нашр этилиб, Қуръон мухлислари эътиборига ҳавола қилинади, иншоаллоҳ.

Ушбу китоб ҳақида “AlQuran.uz”нинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида батафсил маълумот бериб борилади.