Сирдарёлик имом домлалар тақдирланди
Бугун, 2021 йилнинг 27 октябрь куни “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи бош муҳаррири Абдужалил Хўжамов ва Даврий нашрлар бўлими мудири Толибжон Низомов Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Обуна – 2021 жараёнида фаоллик кўрсатган имом-хатибларни тақдирлади. Нашриёт томонидан ажратилган ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғаларни ўз эгаларига топширди. Йиғилишда 2022 йил учун обунани янада уюшқоқлик билан ташкил этиш хусусида маслаҳатлашилди.