Европада кечаётган энергетика инқирози cабабли яна бир компания банкрот бўлди
Германияда мамлакат бўйлаб тахминан 13 минг истеъмолчига хизмат кўрсатаётган Neckermann Strom AG энергетика компанияси банкротлик бўйича судга ариза берди. Бунга ёқилғи маҳсулотларининг қимматлашиб бораётгани сабаб бўлмоқда, деб хабар тарқатди Wirtschafts Woche нашри.
Мазкур компания 2013 йилда ташкил топган бўлиб, у асосан экологик тоза электр-энергияси етказиб берувчи компания сифатида танилганди. Сўнгги ойларда Европа қитъасида энергетика инқирози кузатилмоқда. Минтақада газ нархи кескин ошиб кетди.
Апрель ойида минг куб метр газнинг ўртача нархи 250-300 доллар атрофида эди. Ёзнинг охирги кунлари у 600 долларга чиқди, октябрда эса 1000 доллардан ҳам ошиб кетди. Шундан буён газ нархи тушмаяпти.