Чўғ
Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакисининг ўғли Абдуллоҳ бин Аббос розияллоҳу анҳумо ҳикоят қилади:
Расули акром соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир одамнинг қўлида олтин узук кўрдилар.
– Қайсингиз бу ўт парчасини қўлингизга олишни истаяпсиз? – дедилар ва у одамнинг қўлидаги узукни чиқариб отдилар.
Пайғамбар алайҳиссалом кетганларидан сўнг у одамга:
– Узугингни ол-да, бошқа корингга фойдалан, – дедилар.
У киши эса:
– Йўқ. Аллоҳнинг Расули чиқариб отган нарсани мен асло қўлимга олмайман, – деди[1].
Профессор, доктор Меҳмет Яшар КАНДЕМИРнинг “Саҳобадан 101 хотира” китобидан
Таржимон: Дамин ЖУМАҚУЛ
[1] Муслим, Либос, 52.