Ошхона одоблари. Тирит
Тирит Қурайш қабиласида тайёрланган, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг севимли таомларидан бўлган.
Керакли маҳсулотлар:
Қўй гўшти – 1,5 kg
Нўхат – 3 стакан
Тухум – 6 дона
Асал – ½ стакан
Лаваш (юпқа хамир) – 8–10 дона
Кашнич уруғи – 2 чой қошиқ
Кашнич – 100 gr
Қора мурч – 2 чой қошиқ
Зира – 2 чой қошиқ
Заъфарон – ½ чой қошиқ
Зайтун мойи – 200 gr
Қизил гуруч – 500 gr
Пиёз – 5 дона
Саримсоқ пиёз – 2 бош
Таъбга кўра бошқа зираворлардан ҳам фойдаланишингиз мумкин.
Тайёрланиши:
Бир кун олдин нўхатни идишга солиб, устидан совуқ сув қуйинг ва уни 10–12 соат музлаткичда сақланг. Кейин нўхатнинг сувини тўкиб, ўзини бир чеккага олиб қўйинг.
Қўй гўштини майда тўртбурчак шаклида тўғранг. Идишга солиб, устидан совуқ сув қуйиб, ўрта оловда қайнаб чиққунча қолдиринг. Устидаги кўпикларни олиб ташланг. Сўнг майда тўғралган пиёз ва янги кашнични солинг, нўхат, зира, қора мурч солиб, бир қайнаб чиққандан сўнг оловни пасайтиринг. Кейин тухумни қўшиб, паст оловда 1,5 соат пиширинг. Таом тайёр бўлишига 30 дақиқа қолганда занжабил ва тузни солинг.
Тайёр бўлган таомнинг сувидан ярим стакан олиб унга ярим стакан асал арлаштиринг. Аралашмани таомга қўшасиз.
Таом янада тўйимли бўлиши учун лаваш нонидан фойдаланишингиз мумкин.
Нурсора ҒАЙРАТОВА тайёрлади.
http://hidoyatuz.taplink.ws