Умранинг маъноси
Умранинг моҳияти. «Умра» сўзи луғатда “зиёрат” маъносини англатади. Истилоҳий маъносига келсак, фақиҳлар томонидан ум рага жуда кўп таърифлар берил ган. Биз бу ўринда ҳанафий мазҳабининг энг мўътабар манбаларидан бири “Мухтасар-ул виқоя” китобида берилган таъриф билан кифояланамиз.
“Умра суннат бўлиб, у (эҳромли ҳолда) тавоф ва саъйдан иборатдир”.
Умранинг ҳукми. Умра имкони етган кишиларга суннати муаккададир[1]. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун тўкис адо этинг” (Бақара сураси, 196-оят). Бу ояти карима ҳам ҳаж, ҳам умра зиёратига тарғиб ҳисобланади.
Умранинг суннат эканига қуйидаги ҳадиси шариф далил бўлади: Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан умра ҳақида: “У вожибми?” деб сўралди . “Йўқ. Умра қилмоғингиз афзал” ,дедилар» (Имом Термизий ривоят қилган).
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг
“Умра – улуғ амал” китобидан
Китоб “Shamsuddinxon Boboxonov” NMIUда нашр этилган
Дўконлардаги нархи 18 000 сўм
http://hidoyatuz.taplink.ws
[1] Таъкидланган суннат.