УМРАНИНГ ФАЗИЛАТИ
Умра зиёратида жуда кўп фазилатлар бор. Ҳатто бу тўғридаалоҳида китоблар ёзилган. Қуйидашуларнинг баъзи бирлари билантанишамиз.
Умра гуноҳларга каффорат бўлади
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Умрадан умрагача бўлган гуноҳлар кечирилади. Мабрур ҳажнинг муко фоти фақат жаннат бўлади!” дедилар» (Муттафақуналайҳ).
Муҳаддис уламоларнинг айтишича, бу ўринда кичик гуноҳлар назарда тутилган. Катта гуноҳлар кечирилиши учун тавба шарт. Аммо умра зиёратида тавбага шошилса, ажаб эмас, барча гуноҳлардан фориғ бўлса.
Умра қилувчи Аллоҳ таолонинг меҳмонидир
َАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳожилар ва умрачилар Аллоҳнинг меҳмонларидир. Агар Аллоҳга дуо қилсалар, уларнинг (дуоларини) ижобат қилур. Агар Аллоҳга истиғфор айтсалар, уларни мағфират қилур”, дедилар» (Имом Насоий ва Имом Ибн Можалар ривоят қилган).
Ҳожилар ва умрачиларни “Зуюфур-Роҳман” (“Раҳмоннинг меҳмонлари”) деб аташ бежиз эмас.
Меҳмоннинг улуғлиги мезбонга қараб ҳам белгиланади. Бир киши подшоҳ ҳузурида меҳмон бўлса, у ҳамма учун қадрли ва ҳурматли кишига айланади. Энди ўзингиз бир ўйлаб кўринг, агар мезбон подшоҳлар Подшоҳи Аллоҳ таоло бўлса, қандай бўларкин?!
Дастурхонга келсак, ҳадисда айтиб ўтилганидек унга маънавий неъматлар қўйилган.
Умра қилувчининг дуоси ижобат
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳожилар ва умрачилар Аллоҳ аз за ва жалланинг меҳмонларидир. Аллоҳ уларга сўраган нарсаларини ато этур, дуо қил салар, ижобат қилур, инфоқ қилган бир дирҳамлари ўрнини миллион билан тўлдирур”, дедилар» (Имом Байҳақий ривоят қилган).
Умра қилувчи кишининг дуо ижобат бўладиган жойларга қадами жуда кўп етади. Аслида Умрада энг кўп бажариладиган ибодат ҳам айни дуодир. Шунинг учун бундай ғанимат маконлар ва дамларни бой бериб қўймаслик учун қўлдан келганча имкониятларни ишга солиш лозим. Хусусан, умрага ажратилган маблағнинг ўрнини Аллоҳ таоло зиёдаси билан тўлдириб қўяди. Бу ҳам умранинг фазилатларидан биридир.
Ҳожи кимнинг ҳақига истиғфор айтса ҳам кечирилади
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳожи билан учрашсанг, унга салом бериб, қўл узатиб кўришгин ва уйига киришидан илгари сен учун истиғфор айтишини сўрагин. Чунки у гуноҳлари кечирилган кишидир”, дедилар» (Имом Аҳмад ривоят қилган).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ ҳожини ва ҳожининг ўзи кимга истиғфор айтган бўлса, уларни мағфират қилади”, дедилар» (Имом Баззор ва Имом Табаронийлар ривоят қилган).
Ушбу икки ҳадиси шарифга мувофиқ, ҳаж ва умра сафаридан келганларнинг зиёратига борилади. Шунга кўра, зиёратчининг нияти ҳам фақат дуо олиш бўлиши керак.
Умранинг фазилатларини яна санаймиз десак, ушбу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Биз шу миқдор билан кифояландик. Умранинг ҳикмати. Умра зиёратида биз билган ва билмаган жуда кўп ҳикматлар мавжуд. Бизга маълум бўлган ҳикматларнинг энг асосийлари қуйидагилар: мусулмон киши умрага отланар экан, аввало Аллоҳнинг шиорларини улуғлайди. Дунё ва унинг зийнатларини тарк этиб, ўзининг улуғ Раббиси раҳматига муҳтож эканини
Оппоқ либосни кийган ҳолда изҳор этади. Унинг тақвосига тақво қўшилиб, зикр ва шукрга ошиқади. Худди онадан янги туғилган чақалоқ мисоли гуноҳлардан фориғ бўлиб уйига қайтади. Шунингдек, умра сафари ажр-савобни кўпайтириш мавсуми ҳам ҳисобланади.__
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг
“Умра – улуғ ибодат” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws