УМРА ЗИЁРАТИ АСНОСИДА
Шунча узоқ жойга Аллоҳ розилигини топаман деб борган айрим зиёратчиларимиз, афсуски, ғанимат вақтлар қадрига етмай, беҳуда амаллар, дўкон айланишлар ва қуруқ сафсаталар билан машғул бўлишади.
Муборак зиёратга отланган кишилар фарз, вожиб ва суннат амалларни иложи борича ўз вақтида адо этишга ғайрат қилсинлар. Кўпроқ Қуръон тиловати, нафл ибодатлар, зикр ва истиғфор, ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш каби савобли ишларни қилишлари зарур.
Яна сафар давомида иложи борича билимдон ва солиҳ кишиларга йўлдош бўлиш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилган дуоларни ёдлаб, айтиб юришга одатланиш ҳам мақбул амаллар сирасига киради.
Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг
“Умра – улуғ ибодат” китобидан
http://hidoyatuz.taplink.ws