Ҳадиси қудсийларда қамраб олинган мавзулар
Ҳадиси қудсийларда, асосан, иймон, ихлос, убудият, илм, баъзи сураларнинг фазилатлари, зоҳидлик, турли зикрлар, дуо, истиғфор, гўзал одоблар, ёмон ахлоқлар, охирзамон умматининг фазилати, инсониятнинг яратилиши, мўъжизалар, ўлим, қайта тирилиш, тарози, ҳавзи кавсар, шафоат, жаннат ва дўзах каби мавзулар ўрин олган. Фарз, вожиб, ҳалол-ҳаром, муомала, жиноятлар, никоҳ, талоқ, ҳуқуқлар, оила масалалари каби фиқҳий ҳукмлар жуда кам учрайди. Ҳукмлар ҳақида келган қудсий ҳадисларда асосан фиқҳий томони эмас, балки амалларга тарғиб ёки қайтариқ услуби кўзга ташланади.
Навбавий ҳадисларда эса юқоридаги барча мавзуларда, айниқса, фиқҳий ҳукмлар борасида ҳам батафсил сўз юритилади.
Қудсий ҳадислар ваъз билан шуғулланадиган мутахассислар учун қўлланма вазифасини бажаради. Шунингдек, ўзида инсоний фазилатлар ва гўзал одоб-ахлоқларни илмий асоси билан мужассам қилмоқчи бўлган ҳар бир мусулмон учун керакли манба ҳисобланади.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг
“Раббоний нидолар” китобидан
Китобнинг нашриётдаги нархи: 37000 сўм
http://hidoyatuz.taplink.ws