Вашингтонда Ғазо секторини қўллаб-қувватлаш учун минглаб одамлар намойишга чиқди
АҚШ пойтахти Вашингтонда Исроил томонидан блокланган Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш талаби билан минглаб митинг бўлиб ўтди.
Фаластин тарафдори бир қанча ноҳукумат ташкилотлар томонидан уюштирилган митинг иштирокчилари Исроил ва уни қўллаб-қувватлаётган АҚШ ҳукуматига яна норозилик билдириш учун Хитой шаҳарчасидан Конгресс биносигача борган.
Намойишчилар Фаластинни қўллаб-қувватловчи сўзларни кўтариб, «Ғазо қайта туғилади, Фаластин ҳеч қачон ўлмайди!», «Фаластинга озодлик!», «Ғазода ўт очишни тўхтатинг, ҳозир!» деган шиорлар билан ҳайқирди.
Фаластин Ёшлик Ҳаракати аъзоси Муҳаммад Гасим Анадoлу агентлигига берган маълумотига кўра, 130 кундан ортиқ вақтдан бери геноцидда айбланган Исроил томонидан катта ҳужумлар остида бўлган Ғазо секторида минглаб одамлар совуққа қарамай, зудлик билан ўт очишни тўхтатиш талаби билан кўчаларга чиқди.
«Биз АҚШдан Исроилни молиялаштиришни тўхтатишни талаб қиламиз», деди у.
Оберлин университети профессори Стив Кроули Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларга шунчаки бефарқ қола олмаслигини таъкидлади.
«Биз Ғазо секторида давом этаётган геноцидга бефарқ қола олмаймиз ва Байден маъмуриятини буларнинг барчасига қуролли ёрдам бермасликка чақирамиз», деди профессор.
Полиция кучайтирилган хавфсизлик чораларини қўллади. Намойишчилар тушдан кейин ҳодисасиз тарқалиб кетишди.